«ЮКOС» собиқ раҳбари Михаил Ходорковский уни «камерага жўнатиш ҳукумат учун хавфли бўлиб қолгани»ни ҳис қилиши билан Россияга қайтишга ваъда берди, деб ёзади «Ведомости».
Бу ҳақда у Новосибирск билан бўлиб ўтган телекўприкда маълум қилди. «Ўйлайманки, бундай вазиятда тезда юзага келади», — дея қўшиб қўйди у.
Сиёсатчи сўзларига кўра, у яшаш жойи билан боғлиқ масалани қаерда «самаралироқ ишлаш мумкин бўлиши» нуқтаи назаридан кўриб чиқмоқда. У Россияда ўзининг уй қамоғига маҳкум этилиши эҳтимоли кам эканлиги ва у яна ўзига таниш камерага жойлаштирилишини тахмин қилмоқда. «Камерага тушишдан қўрқмайман, бироқ у ерда ишлаш қийинроқ бўлади», — деди Ходорковский.
Изоҳ (0)