Оқ уй раҳбари Барак Обама хатосидан сўнг Афғонистонда шов-шув кўтарилди, дея хабар бермоқда ТАСС. Гап шундаки, АҚШ президенти Вашингтонга «тарихий ташриф» билан келган Афғонистон раҳбари Ашраф Ғани Аҳмадзайнинг фамилиясини унутиб қўйди.
24 март куни биргаликдаги матбуот анжуманида Америка қўшинларини Афғонистон ҳудудида сақлаб қолиш режалари ҳақида сўзлаган нутқида Афғонистон президентини бир неча марта «Карзай» деб атади (Ҳамид Карзай — Афғонистоннинг 2004—2014 йиллардаги президенти).
Бироқ Аҳмадзайнинг ўзи Обаманинг ушбу хатосига эътибор қаратмасликка ҳаракат қилди.
Изоҳ (0)