Тошкент шаҳридаги Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида ITF туркумига кирувчи халқаро турнир якунланди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Дунёнинг 20 га яқин давлатидан 60 дан зиёд теннисчи иштирок этган мазкур мусобақанинг яккалик баҳслари финалида Ўзбекистоннинг истеъдодли теннисчилари Жўрабек Каримов ва Саидаъло Саидкаримов кортга чиқди.
Унда Жўрабек Каримов 5:7, 6:2, 6:2 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақа ғолибига айланди.
Изоҳ (0)