Испаниянинг “Бетис” клубида ижарада ўйнаган “Манчестер Юнайтед” футболчиси Антони фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттириши мумкин. Kicker нашри хабарига кўра, бразилиялик вингерга “Байер” жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Манбага кўра, леверкузенликлар “Ливерпуль”га ўтиши кутилаётган Флориан Вирцга муносиб ўринбосар қидирмоқда. Бу трансфернинг амалга ошиш эҳтимоли юқори баҳоланмоқда. Сабаби яқинда “Байер” бошқарувига келган Эрик тен Ҳаг ва Антони узоқ вақтдан бери таниш. Улар нафақат “Манчестер Юнайтед”да, балки “Аякс”да ҳам бирга ишлашган. Шу боис бразилиялик футболчининг “Байер”га келиши ҳақиқатдан йироқ эмас.
Вирцнинг ўрнини босиш учун “Байер” бошқа футболчилар номзодини ҳам кўриб чиқмоқда — Райан Шерки, Александро Гараначо. Уларнинг барчаси юқори даражадаги ҳужумкор ўйинчилар ҳисобланади.
Маълумот учун, Антони “Манчестер Юнайтед” футболчиси ҳисобланади. У “қизил иблислар” сафида ўз ўйинларини кўрсата олмагач, қишда “Бетис”га ижарага ўтди. У испан клуби сафида 26 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 9 та гол ва 5 та ассист ёздириб қўйган. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 20 миллион еврога баҳоламоқда.
Изоҳ (0)