Google Play онлайн дўкони маълумотларига кўра, «Ўзбек миллий таомлари» Android мобил иловаси ўзбек тилидаги мобил дастурлар ичида энг кўп юклаб олингани ҳисобланади. Ҳозирда ушбу иловани юклаб олганлар сони 100 мингдан ошди, деб хабар бермоқда «Mobinfo.uz».
Иловада Ўзбекистоннинг деярли барча тансиқ таомларининг рецептлари жамланган. Ҳар бир рецептга фотоматериаллар илова қилинган. Дастур ўзбек тилида, кирилл алифбосида ишланган.
Дастурни OzLab компанияси «Oshxona.uz» материаллари асосида тайёрлаган. Илова ишлаши учун интернетга уланиш талаб қилинади. Дастурнинг инглиз тилидаги версияси Uzbek Cuisine номи билан чиқарилган. Илова сўнгги марта 2015 йил 17 январь куни янгиланган бўлиб, ҳажми 26 Мегабайтни ташкил этади.
Изоҳ (0)