GM Uzbekistan барча автомобилларини Россияга экспорт қилишда давом этади. Бу ҳақда «Дарё»нинг «Ўзавтосаноат» акциядорлик компаниясидаги манбаси маълум қилди.
Аввалроқ, GM концерни 2014 йил охири ва 2015 йил бошидаги ниҳоятда паст савдо даражаси туфайли Opel ва Chevrolet Россия бозоридан кетишини, Chevrolet’дан фақатгина Camaro, Corvette ва Tahoe қолишини эълон қилган эди.
Шунингдек, хабарда GM Uzbekistan заводи ўз ишини давом эттиришини, бироқ у ердан Chevrolet Cobalt ва Chevrolet Spark автомобилларини Россияга етказиб бериш тўхтатилиши айтилган. Бироқ ушбу маълумот рад этилди.
Изоҳ (0)