БМТ бош котиби Пан Ги Мун Тунисда 20 дан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлган музейдаги терактни қоралаб чиқди, деб хабар бермқода «Сегодня.ua».
Бош котибнинг расмий вакили Фархан Ҳакнинг сўзларига кўра, Пан Ги Мун шунингдек жангарилар ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик изҳор қилган.
Эслатиб ўтамиз, 18 март куни Тунис пойтахтида жойлашган Бардо миллий музейида уюштирилган теракт оқибатида 22 киши ҳалок бўлган ва бир неча ўнлаб одамлар жароҳат олган эди.
Изоҳ (0)