Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳридаги Карол Багх мавзесидаги меҳмонхоналардан бирида 27 ёшли қозоғистонлик аёл зўрлаб кетилди, деб хабар бермоқда «Newskaz.ru».
Ўз ишлари билан Ҳиндистонга борган аёл кечки овқат пайтида гумонланувчиларнинг иккки нафари билан учрашган, улар аёлни ҳамкорлар билан суҳбатлашиш учун бошқа меҳмонхонага таклиф қилган ва ўша ерга олиб бориб зўрлаган. Учинчи гумонланувчи аёлга аввалроқ такси хизматини кўрсатган ҳайдовчи бўлган. Учала шахс ҳам қўлга олинган.
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳолат юзасида изоҳ бериб, мамлакатнинг Ҳиндистондаги элчихонаси Қозоғистон фуқаросининг ҳуқуқ ва манфаатларини максимал даражада ҳимоя қилиш учун жабрланувчи ва полиция билан доимий алоқада бўлиб турганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, Буюк Британиянинг The Daily Mail нашри томонидан тузилган аёл саёҳатчилар учун энг хавфли давлатлар рейтингида Ҳиндистон биринчи ўринда кўрсатилган бўлиб, кўпинча чет эллик аёллар зўрланиши қайд этилган.
Изоҳ (0)