Франция Спорт вазири Патрик Каннер «ПСЖ» футболчиси Златан Иброҳимовични айтган гаплари учун мамлакатдан чиқариб юбориш кераклигини таъкидлади, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Аввалроқ, швециялик ҳужумчи «Бордо»га қарши ўйиндаги ҳакамликдан норози бўлиб, «бу Франция деганлари ‘ПСЖъдек жамоага муносиб эмас» деб айтиб ўтганди. Кейинроқ Иброҳимович ўша сўзларни ҳиссиётга берилиб айтганини тан олганди.
«Бу футболчи ОАВда расмий чиқиш қилиб, айтгани гапларини изоҳлаб бериши зарур. Агар Францияни ёмон мамлакат деб ҳисоблайдиган бўлса, уни бу мамлакатдан чиқариб юбориш керак», − дейди Спорт вазири Патрик Каннер.
Изоҳ (0)