YouTube’да буқанинг уни ширинлик билан сийламоқчи бўлган аёлдан «бўса олишга» урингани акс этган ролик бир неча кун ичида бир миллиондан кўпроқ марта томоша қилинди, дея хабар бермоқда «Российская газета».
Видеода буқа аёл ўтирган автомобиль ёнида юриб, очиқ ойнадан ичкарига қарайди, уни ширинлик билан меҳмон қилишади. Сўнг у автомобиль кабинасига бошини суқиб, тили билан қизнинг юзига тегмоқчи бўлади, бироқ буни уддалай олмайди. Қиз эса қувончли «шок»ка тушиб, «бўса»дан қочишга ҳаракат қилади.
Изоҳ (0)