Босниялик мутахассис Воҳид Халилхожич Япония терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди, деб хабар беради Uff.uz.
У билан 2018 йилга қадар шартнома имзоланди. Эндиликда 62 ёшли мутахассис Япония терма жамоасини Жаҳон чемпионати – 2018 мусобақасига тайёрлайди.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Халилхожич Жазоир термасини бошқарган бўлиб, ушбу терма жамоа билан у ЖЧ–2014да 1/8 финалгача бориб, бўлажак чемпионлар Германия термасига мағлуб бўлганди.
Изоҳ (0)