Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги кафелардан бирида Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи 1993 йилда туғилган шахс спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда ўзининг 1989 йилда туғилган танишига тегажоқлик қила бошлаган, бунинг натижасида икки йигит ўртасида ўзаро жанжал келиб чиққан, деб ёзади Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати.
Оқибатда уларнинг бири иккинчисига оғир тан жароҳати етказиб, воқеа жойидан яширинган.
Воқеа жойига етиб келган патрул-пост хизмати ходимлари томонидан жабрланувчи касалхонага ётқизилиб, унга тиббий ёрдам кўрсатилди. Безори эса зудлик билан қўлга олиниб, ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида ички ишлар идорасига олиб келинди.
Изоҳ (0)