АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Жон Бреннан муассаса тарихидаги энг йирик ислоҳотлар бошланганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Ведомости».
Қайта ташкил этиш вазифаларнинг кенгроқ доирасини ечиш лозимлиги ва техника ютуқларининг кучли таъсири туфайли амалга оширилади. Ислоҳот раҳбариятнинг жавобгарлигини ошириб, интернет орқали самарали ишлаш учун бошқариш имкониятларини кўпайтиради.
Энг катта янгилик таҳлилчилар ва операциялар раҳбарларининг биргаликдаги ишини ташкил қилиш бўлади. Қайд этилишича, ҳозирда улар бир-бири билан алоқа қилмасдан ишламоқда. Бундан ташқари, кибертаҳдидлар масаласига кўпроқ эътибор қаратилади.
Изоҳ (0)