Голливуд актёри Харрисон Форд 5 март, пайшанба куни авиаҳалокатга учради, дея хабар бермоқда ТАСС. Унинг самолёти Лос-Анжелес ташқарисидаги гольф майдонига қулади.
АҚШ ОАВлари ёзишича, актёр тирик, бироқ кўп жойидан лат еган, жумладан бошидан жароҳат олган.
Бу маълумотни Лос-Анжелес полицияси тасдиқлади, бироқ учувчининг исм-шарифини ошкор этмади. «65—70 ёшлардаги эркак ўтирган самолёт ҳалокатга учраганини тасдиқлаймиз. У барқарор ҳолатда яқин орадаги касалхонага етказилди», — дея аниқлик киритди ҳуқуқ-тартибот органлари вакили.
Унинг айтишича, ҳалокатга техник носозлик сабаб бўлган.
Изоҳ (0)