Туркиянинг Анталия шаҳрида «Фьючерс» туркумига кирувчи мукофот жамғармаси 10 минг АҚШ долларидан иборат мусобақанинг асосий тўр баҳслари давом этмоқда, деб хабар беради «Olamsport.com».
Ушбу мусобақада теннисчи Санжар Файзиев Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган эди.
Илк даврада турнирнинг саккизинчи ракеткаси испаниялик Хосе Чека-Чавлони 2:6, 6:1, 6:0 ҳисобида таслим этган Файзиев чорак финал йўлида мағлубиятга учради. Бу сафар у яна бир испан теннисчиси Марио Виэлла Мартинесга 0:6, 1:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Изоҳ (0)