Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали хонанда Тиматига Россияда ишлаб чиқарилган YotaPhone смартфонини совға қилганини ва ўзи ҳам iPhone’дан воз кечишини маълум қилди.
«Мен аввалроқ iPhone’дан фойдаланишдан воз кечмоқчи эканлигим ҳақида ёзгандим. Шундан буён YotaPhone’ни яхшилаб ўргандим. Бугун дўстим Тимати − Тимур Юнусов келган эди. Мен унга ҳам совға қилдим. Бундан буён иккаламиз ҳам фақат ўзимизнинг YotaPhone’дан фойдаланамиз. У ишлатишга қулай, чиройли дизайнга эга, энг асосийси эса − бу Россия маҳсулоти», − деб ёзди Қодиров.
Аввалроқ, Владимир Путин Си Цзиньпинга YotaPhone совға қилгач Рамзан Қодиров ҳам ўзига ушбу смартфондан сотиб олишини маълум қилган эди. Кейин эса YotaPhone сотиб олиб, россияликларни iPhone’дан воз кечишга чақриган, сўнгра эса ўзи iPhone’дан воз кечмагани маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)