Туркиянинг Анталия шаҳрида «Фьючерс» туркумига кирувчи, мукофот жамғармаси 10 минг АҚШ долларидан иборат мусобақанинг асосий тўр баҳслари давом этмоқда, деб хабар беради «Olamsport.com».
Ушбу мусобақада Санжар Файзиев Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиляпти.
Қуръа натижасига кўра, Санжар илк даврада турнирнинг саккизинчи ракеткаси испаниялик Хосе Чека-Чавлога қарши кортга чиқди ва кучли рақибини 2:6, 6:1, 6:0 ҳисобида таслим этди. Энди Файзиев чорак финал йўлида яна бир испан теннисчиси Виэлла Мартинес билан ҳисоб-китоб қилади.
Изоҳ (0)