Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров жангарилар етакчиларидан бири билан узоқ давом этган телефон суҳбатида уни қуролни ташлаб, таслим бўлишга кўндирди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
«Грознийдаги Войково қишлоғида ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимлари ‘Чеченистон текисликлари амири’ Зелимхон Магомадовни қуршаб олди, унда қурол ва кучли портловчи қурилма бор эди», — деди Қодиров нашрга берган интервьюсида.
Портловчи ускуна ҳаракатга келтирилса, қурбонлар бўлиши мумкин эди. Кучлар «амир»нинг телефон рақамини аниқлаб, у билан музокараларга киришди, суҳбатда шахсан республика раҳбари иштирок этди.
«Мураккаб суҳбат»дан сўнг, Қодиров ҳамсуҳбатини бомба портлатиш ниятидан қайтаришга муваффақ бўлган. Натижада Магомадов кучларга таслим бўлган.