Аввал хабар берилганидек, Тошкентдаги Абдулла Қодирий ва Себзор кўчалари кесишган ҳудудда Шайхонтоҳур ва Юнусобод туманларини боғловчи кўприк қурилмоқда. «Mover.uz» сайтида ушбу кўприк лойиҳасининг анимацияси пайдо бўлди.
3 март куни тармоққа чиқарилган видеолавҳада автомобиль кўприги ва пиёдалар учун эскалаторли кўприк кабилардан иборат инфратузилма объекти қуриб битказилгач қандай ҳолатга келиши акс этган. Видеода лойиҳа Тошкентбошплан ЛИТИ томонидан 2015 йилда ишлангани ёзилган.
Қайд этиш жоизки, лойиҳанинг йўл қисмида бир қанча хатоликларни ҳам кўриш мумкин. Жумладан, автомобиль кўприги устида ёритиш устунлари йўқ, лойиҳада светофорлар мавжуд эмас ва йўл чизиқларининг чизилишида ҳам хатолар бор.
Изоҳ (0)