3 март куни Ҳиндистоннинг Чандигар шаҳрида теннис бўйича «Фьючерс» туркумидаги соврин жамғармаси 10 минг АҚШ долларидан иборат турнирнинг асосий тўр баҳслари бошланди, деб хабар беради «Olamsport.com».
Ушбу мусобақада Ўзбекистон шарафини Сарвар Икромов ҳимоя қилмоқда. Қуръа натижасига кўра Сарвар биринчи босқичда ҳиндистонлик Анкит Сачдева билан ҳисоб-китоб қилди.
Икромов рақибини икки сетда 6:4, 6:4 ҳисобида таслим қилди ва кейинги босқичга йўл олди.
Изоҳ (0)