Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар ИИБга хусусий тадбиркор ариза билан мурожаат қилди, деб хабар беради Ички ишлар вазирлигининг ахборот хизмати.

Самарқанд вилояти. Фото: ЎзА

Самарқанд вилояти. Фото: ЎзА

Қайд этилишича, номаълум шахслар тадбиркорнинг шаҳар ҳудудида жойлашган савдо дўкони эшигини бузиб кириб, 6 дона телевизор, 11 дона тюнер ва 4 дона DVD плеерни ўғирлаб кетган. Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ўғирликни шу шаҳарда яшовчи уч нафар шахс содир этганлиги аниқланди ва улар қўлга олинди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентдаги боғчада болалар оёғига игна тиқилгани ортидан икки киши жаримага тортилди
Дунё
Лукашенко Каховка ГЭСни украиналиклар атай портлатганини айтди ва бунинг “сабабини” келтирди
Маҳаллий
Тошкент вилоятида каналда оқиб кетган 5 ёшли боланинг жасади топилди