АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтоннинг рафиқаси, собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг Демократлар партиясидан мамлакат президентлигига номзоди кутилганидан анча олдин илгари сурила бошланиши мумкин, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Клинтон президентлик учун курашиши ҳақида расман апрель ойида эълон қилиши кутилмоқда. The Wall Street Journal маълумотларига кўра, бу Клинтонга уни фақат сайловолди пойгасида қатнашиш учунгина номзод деб ҳисоблаётган донорларнинг кучлироқ қўллаб-қувватлашига эришиш имконини беради.
Шу билан бирга, у бу жараёнга қанча эрта киришса, республикачилар учун шунча йирик нишонга айланади. Чунки у қатор жиддий муаммолар, жумладан Яқин Шарқда ИШИД жангарилари билан курашиш масаласидаги фикрларини билдириб туришига тўғри келади. Шу боис Клинтоннинг кўплаб тарафдорлари у президентлик учун курашиш истагини айтишдан ёзгача тийилишини тахмин қилмоқда.
Изоҳ (0)