Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған можарони тинч йўл билан ҳал қилишда илгари суриш учун Курдистон ишчи партияси қуролларни туширишга чақирилганини ижобий баҳолади, деб хабар бермоқда ТАСС.
«Қуролларни туширишга чақириқ биз учун жуда муҳимдир. Бу чақириқ можарони ҳал қилиш жараёнига ниҳоят нуқта қўювчи мурожаатдир. Қуролларни айирмачи террорчи ташкилоти тушириши керак. Улар хавфсизлик кучларимиз бундай қилишини кутаётган бўлса, янглишади. Террорчилик ҳаракати бўлмаса, биз қурол ишлатмаймиз», − деди Эрдўған.
Аввалроқ, Мармар денгизидаги Имрала оролида умрбод қамоқ жазосини ўтаётган Курдистон ишчи партияси етакчиси Абдуллоҳ Ожалан айирмачиларни қуролсизланиш бўйича конгресс ўтказишга чақирган эди.
Изоҳ (0)