Россия президенти Владимир Путин мухолифатчи Борис Немцовнинг қотилларини қўлга тушириш ва жазолаш учун бор имкониятини ишга солишга ваъда берди, деб ёзади «Вести.ru». У Немцовнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этди.
Эслатиб ўтамиз, Борис Немцов Москва вақти билан 27 февраль 23:15 да (Тошкент вақти билан 28 февраль 01:15 да) Москва марказидаги Москворецкий кўпригида отиб ўлдирилди.
Ички ишлар вазирлиги расмий вакили сўзларига кўра, Немцов қиз дўсти билан кўприкдан ўтаётган маҳал оқ рангли машинадан унга қарата олтита ўқ отилган. Шулардан тўрттаси мухолифатчига келиб теккан. Қотиллик чоғида сиёсатчининг ёнида бўлган қиз — 23 ёшли украиналик модель Анна Дурицкая ўз кўрсатмаларини бериб бўлди.
Изоҳ (0)