Интернет канали орқали фойдаланувчиларга ранг-баранг контент таклиф этилади. Каналнинг 20 соатлик эфири барча, ҳаттоки энг нозик дидли томошабиларнинг кўнглига йўл топиши кўзда тутилган. Канал кўрсатувлари дастурида информацион, маданий-маърифий ва мусиқий-кўнгилочар кўрсатувлар, ток-шоулар, тижорат дастурлари, серилаллар ва бадиий фильмлар жой олади.
Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади ҳудудий телестанциялар фаолиятини ривожлантириш, уларга Ўзбекистон манфаатларига мос келадиган лицензион телевизон контентни шакллантириш, уни ўзаро алмашиш ва узатишда, шунингдек лойиҳа доирасида ўз-ўзини молиявий таъминлаш ва харажатларини қоплашга кўмаклашиш ва бундан ташқари муаммоларни ҳал этишда нодавлат телестанцияларга консултатив, ҳуқуқий ва техник ёрдам кўрсатишдан иборат бўлади.
Лойиҳа Тошкент шаҳридан ташқари Андижон YoTRK, Қўқоннинг Muloqot TV, Бухоронинг Istiqlol TV, Jizzax TV, Қаршининг Nasaf TV, Самарқанднинг STV, To‘rtko‘l TV ва Nukus TV каби ҳудудий телестанцияларни ҳам ўз қамровига олган.
Изоҳ (0)