Голливуднинг энг бой режиссёр ва продюсерлари ўнлигининг умумий бойлиги 20 миллиард доллардан ортади, деб ёзади «Вести Экономика». Эътиборингизга Wealth-X томонидан эълон қилинган ушбу рейтингни ҳавола этамиз.
10. Жеймс Кэмерон
Ссенарист ва режиссёр Дэвид Кэмероннинг энг машҳур фильмлари орасида «Титаник», «Аватар» ва «Терминатор» бор. Унинг бойлиги 670 миллион долларга баҳоланган.9. Стив Тиш
720 миллион доллар бойликка эга Стив Тиш «Форрест Гамп» фильми орқали яхши таниш.8. Жерри Брукхаймер
«Кариб денгизи қароқчилари» ва «Беверли-Хиллз полициячилари» фильмлари орқали танилган Брукхаймернинг бойлиги 850 миллион долларга баҳоланган.7. Томас Тулл
Legendary Pictures киностудиясининг ижрочи директорининг 870 миллион долларлик бойлиги бор. «Спарталик 300 баҳодир» унинг студияси маҳсулотидир.6. Жеффри Катценберг
«Қирол шер» ва «Шрек» мультфильмлари билан танилган Dreamwork Animations ижрочи директорининг бойлиги 910 миллион долларга баҳоланган.5. Раян Кавано
«Ижтимоий тармоқ», «Факерлар билан танишув» фильмларини молиялаштирган Relativity студияси асосчиси 1 миллиард долларга эга.4. Остин Херст
«Қасам» фильми орқали таниш Херстнинг бойлиги 1,9 миллиард долларга баҳоланган.3. Стивен Спилберг
30 дан ортиқ фильмни суратга олган Спилберг 3,3 миллиард доллар бойликка эга.2. Арнон Милчан
New Regency Productions компанияси асосчисининг бойлиги 5,2 миллиард долларга баҳоланади.1. Жорж Лукас
«Юлдуз урушлари» ва «Индиана Жонс» орқали машҳур бўлган Лукаснинг маблағи 5,4 миллиард долларга баҳоланган.