Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар вазирлиги Абу-Дабининг Украинага қурол етказиб бериш нияти ҳақидаги баёнотини рад этди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net» мамлакат ТИВ раҳбари Фарис ал Мазруийга таяниб.
«Яқинда БАА ва Украина ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида тузилган битим Абу-Даби томонидан Украинага қурол-яроғ етказилиши бўйича қандайдир шартномани назарда тутмайди», — деди у.
Мазруий сўзларига кўра, ҳужжат «шунчаки мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг келажакдаги тизимининг бир қисми холос».
Изоҳ (0)