«Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси Тошкент метрополитенининг пойтахт метроси иш режимига боғлиқ қатор саволларга жавобларини тақдим этди, деб хабар бермоқда «Uz24.uz».
Қайд этилишича, метронинг турли йўлларида тиғиз вақтларда поездлар келиши оралиғи ҳар хил белгиланган. Жумладан, Чилонзор йўлида ҳар 4 дақиқада, Ўзбекистон йўлида 5 дақиқа, Юнусобод йўлида эса 8 дақиқада поездлар келади.
Шунингдек, соат 20:00 дан кейин поездлар келиши оралиғи 15 дақиқагача узайтирилишини сабаби сифатида бу вақтда йўловчилар оқимининг сезиларли даражада пасайиши кўрсатилган ва бу ортиқча харажатларга йўл қўймаслик учун амалга оширилиши айтилган.
Бундан ташқари, поездлар бекатларда 15 сониядан ортиқ тўхтаб турмаслиги лозимлиги айтилган. Пластик карточкалар орқали тўловни амалга ошириш учун терминаллар бекатларнинг аксарият қисмида (43 та кассада) ўрнатилгани маълум қилинган.
Изоҳ (0)