Яқин кунларда нашр этилган Ў. Ҳасанбоевнинг «Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатлари: диний ташкилотлар, оқимлар, мафкуравий курашнинг долзарб йўналишлари» номли янги китоби турли даражадаги китобхонлар қўлларига етмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита расмий сайтида хабар берилди.
Ушбу китобда Ўзбекистонда расмий рўйхатдан ўтган диний ташкилотлар, тасаввуф ва республикада бугунги кунда фаолияти кузатилаётган сўфий «тариқатчилар» жамоалари, Марказий Осиёда фаолият кўрсатаётган диний-экстремистик ташкилотлар, норасмий диний жамоалар, миссионерлик билан боғлиқ масалалар ҳақида батафсил маълумотлар, шунингдек, диний экстремизм, миссионерлик ва диний соҳадаги қонунбузарликларнинг олдини олишга қаратилган аксилтарғибот ва профилактик ишлари ташкил этиш юзасидан тавсиялар берилган.
Маънавий-маърифий тарғибот ишларида ишлатиладиган айрим атамаларнинг изоҳи, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролар виждон эркинлигини таъминлаш ҳамда диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг ҳуқуқий асосини ташкил этувчи қонунлари, айрим қонун, халқаро шартномалар ва меъёрий ҳужжатларнинг кўчирмалар келтирилган.
Бошқача қилиб айтганда, мазкур китобда дин соҳасига оид барча зарур ва долзарб мавзуларда сўз юритилган.
Изоҳ (0)