Ўзбекистон кубоги соҳиби «Локомотив» ўз тарихида илк марта ОЧЛнинг гуруҳ босқичида иштирок этади. «Темирйўлчилар» Ар-Риёдда «Ал Ҳилол» меҳмони бўлишади. Тошкентликлар устози Вадим Абрамов ўтган матбуот анжуманида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
«‘Ал Ҳилол’ Осиёнинг энг яхши жамоаларидан бири. Рақибимиз жуда яхши жамоа эканини биламиз. Улар тўпни жуда яхши назорат қилишади. Шу билан биргаликда улар миллий чемпионатда мураккаб вазиятни бошдан кечиришмоқда. Аммо улар Чемпионлар лигасида бутунлай бошқача ўйин қилишлари мумкин», − дейди Вадим Абрамов.
«Ўйин қийин бўлади. ‘Ал Ҳилол’ ўз мухлислари кўз ўнгида ўйнайди ва яхши натижага эришишга ҳаракат қилади. Ўзбекистонда миллий чемпионат бошланмаган, аммо биз мусобақага яхши тайёргарлик кўрдик‘, − деди Абрамов.
Изоҳ (0)