«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси TelecomTV савдо белгиси остида кўрсатаётган хизматлари сифатини яхшилаш мақсадидда Бухоро ва Қўқонда IPTV CDN ускунларини ўрнатди, деб хабар бермоқда UzDaily.
IPTV интерактив телевидение хизмати фойдаланувчиларга 61 та телевизион канални SD (Standard Definition) форматида кўриш имконини беради ва қатор қўшимча хизматларни тақдим этади.
Қайд этилишича, бу борадаги хизматларни янада яхшилаш мақсадида Бухоро ва Қўқон шаҳарларида CDN (content distribution network) ускуналари ҳам ўрнатилган. Бу эфирда юклаш тезлигини ошириш имконини беради. Яқин орада HD (high definition) форматидаги каналларни тақдим этиш ҳам кўзда тутилмоқда.
Изоҳ (0)