Facebook раҳбари Марк Цукерберг ўз глобал ташаббуси — Internet.org’ни илгари суриш учун Ҳиндистон ва Жануби-Шарқий Осиёга қилган сафарлари натижаси ҳақида Bloomberg нашрига интервью берди, деб ёзади «Газета.ru».
Ушбу лойиҳа Ернинг бутун аҳолисини интернетга улаб, уларга базавий интернет-сервислар, жумладан Facebook’ка бепул кириш имкониятини беришни мақсад қилган.
Internet.org доирасида Facebook ҳамкорлик қила бошлаган биринчи давлат Замбия бўлди, у ерда лойиҳа яхши натижалар берди. Дастур доирасида Замбия ва Кения аҳолисини Эбола ва ОИВ ҳақида хабардор қилиш орқали минтақада эпидемия тарқалишининг олди олинди. Осиёда эса Internet.org Индонезия, Малайзия ва Филиппин ҳукуматлари билан ҳамкорлик қилмоқда.
Изоҳ (0)