Нигерия шимоли-шарқида жойлашган Потискум шаҳридаги автобус бекатида террорчи ўзини портлатиши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Қайд этилишича, террорчи йўловчилар автобусга ўтиришини кутган, кейин эса ўзи ҳам унинг ичига кириб, портловчи воситани ҳаракатга келтирган.
Теракт учун жавобгарликни ҳозирча бирорта ташкилот ўз бўйнига олмаган.
Изоҳ (0)