Жюри қарори асосида танлов сўнггида ҳар бир вилоятдан 5−8 нафардан иштирокчи танлаб олинади. Шундан сўнггина улар Тошкентда бўлиб ўтадиган кейинги босқичга ўътадилар. Иккинчи саралаш босқичи якунида ёш иштирокчиларнинг 15 нафаригина қолади ва ўзларининг вокал иқтидорларини мукаммалштириш имкониятига эга бўлишади. Бунинг барчаси иккинчи босқич доирасида бўлиб ўтади.
6 ҳафта давомида иштирокчилар билимларини мустаҳкамлаш мақсадида вокал, хореография, актёрлик санъати ва қўшиқ ёзиш бўйича машқлар ташкил этилади.
Ҳар ҳафта охирида эса ҳисобот концерти бўлиб ўтади ва ҳар бир концертда энг заиф 3 номинат лойиҳани тарк эта бошлайди. Финал гала концертда ўзбек эстрадаси юлдузлари билан биргаликда лойиҳанинг барча иштирокчилари қатнашади. Тадбирнинг кулминацион нуқтаси эса лойиҳа финалчилари ва ғолибларини эълон қилишдан иборат бўлади.
Шундан кейин барча иштирокчилар концерт дастури билан мамлакат бўйлаб саёҳат қилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)