Франциянинг Марсел шаҳрида Open 13 деб номланган теннис турнирининг асосий тўр баҳслари давом этмоқда. ATP таснифидаги ушбу нуфузли турнирнинг мукофот жамғармаси 565 минг 735 еврони ташкил қилади, деб хабар беради «Olamsport.com».
Ушбу мусобақада Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракеткаси Денис Истомин ҳам иштирок этяпти. Яккаликнинг илк даврасида хорватиялик Борна Чоричга 4:6, 5:7 ҳисобида имкониятни бой берган Истомин энди бор эътиборини жуфтликдаги иштирокига қаратган.
Денис жуфтликлар беллашувининг илк даврасида қозоғистонлик Андрей Голубев билан бирга Буюк Британия ва Австралия вакиллари Жейми Маррей ҳамда Жон Пирсни қийинчилик билан уч сет натижасига кўра 7:5, 6:7, тай-брекда 10:7 ҳисобида мағлуб этди.
Изоҳ (0)