Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Фаррух Дўстов Польшанинг Вроцлав шаҳрида давом этаётган ATP сериясидаги «Челленжер» туркумига кирувчи турнирнинг жуфтликлар беллашувида мағлубиятга учради, деб хабар бермоқда «Olamsport.com».
Дўстов мукофот жамғармаси 85 минг еврони ташкил этувчи мусобақанинг жуфтликлар баҳсида чехиялик Ян Марти билан бирга беларуслик теннисчилар – Сергей Бетов ва Александр Бурий ҳамкорлигига 3:6, 4:6 ҳисобида имкониятни бой берди.
Фаррух эндиликда асосий эътиборини яккаликдаги иштирокига қаратади.
Изоҳ (0)