Қашқадарёдаги «Bank expo – 2015» миллий кўргазмасида вилоятда фаолият олиб бораётган тижорат банклари, кредит ташкилотлари, етакчи суғурта ва лизинг компаниялари вакиллари иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Тадбирда кейинги йилларда банк-молия тизимида эришилган ютуқлар ва истиқболдаги ривожланиш йўналишлари, янги технология ва хизматлар, тадбиркорлик субъектлари, ёш оилалар, коллеж битирувчилари, хотин-қизларга таклиф этилаётган банк хизматлари бўйича маълумот берилди.
Кўргазма доирасида тижорат банклари томонидан чекка ҳудудларда иш олиб бораётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, деҳқон ва фермер хўжаликлари, энди иш бошлаётган ёш тадбиркорларнинг бандликни таъминлашга қаратилган истиқболли лойиҳаларини аниқлаш бўйича ўтказилган танлов ғолибларига имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди.
Изоҳ (0)