«Бунёдкор» – «Ал Жазира» ўйинидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида майдон эгалари бош мураббийи Сергей Лушан қатнашди. «Бунёдкор» стадиони матбуот анжуманлари залига «қалдирғочлар» бош мураббийи учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган Сардор Рашидов билан ташриф буюришди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
«Бизда иноқ жамоа жамланган. Бугун шогирдларим яхши ўйин кўрсатишди ва олдимизда турган вазифани уддаладик. Бундан хурсандмиз. Камчиликларимиз етарлича топилади ва эндиликда ушбу камчиликлар устида ишлашда давом этамиз», − дея ўз сўзини бошлади Сергей Лушан.
− Samiр Бекрични захирада қолдирганингиз нима билан боғлиқ? Бу ўзига хос «сюрприз» эдими рақиб учун?
− Бундан тўрт кун аввал Samiр шамоллаб қолганди. Шу боис бугун Бекрич асосий таркибга киритилмади. Умуман олганда, жамоамизда катта рақобат мавжуд.
− Сиз қайси позициясида ўзингизни яхши ҳис қиласиз?
Сардор Рашидов: Кўпроқ ҳужум чизиғи ва ўнг қанотда ўзимни енгил ҳис қиламан. Мураббий қаерда қўйса ўша ерда ўз вазифамни бажаришга ҳаракат қиламан.
− Сардор, сизга кўплаб жамоалардан бир қатор таклифлар тушмоқда. Келажакда қандай йўл тутмоқчисиз? «Бунёдкор»да қоласизми?
Сардор Рашидов: Ўзимни ниятим жамоада қолиб «Бунёдкор»га ёрдам бериш. Ҳозир бошқа таклифлар ҳақида ўйлаётганим йўқ.
Сергей Лушан: Сардор билан 2 йиллик шартномамиз мавжуд. Уни сотиб олмоқчи бўлган жамоалар расман таклиф билан чиқишлари шарт. Шунчаки гап-сўзлар ҳеч нарсани ҳал этмайди.
Изоҳ (0)