«Касперский лабораторияси» Арабистонга тегишли кибержосуслик кампаниясини фош қилди, дея хабар бермоқда «Mail.ru». Унинг асосий зарбаси Яқин Шарқ мамлакатларидаги стратегик аҳамиятга эга объектларга йўналтирилган.
Desert Falcons деб ном олган операция қурбонларининг катта қисми Фаластин, Миср, Исроил ва Иорданияда қайд этилган. Араб кибержосуслари 50 дан ортиқ мамлакатда жами 3000 дан зиёд фойдаланувчиларга ҳужум қилиб, миллионлаб файлларни ўғирлаган.
Desert Falcons кибержосуслик кампанияси камида икки йилдан буён фаол босқичда турибди.
Изоҳ (0)