Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Американинг Fox 5 San Diego телеканали ўз янгиликлар сюжетида тасодифан АҚШ президенти Барак Обаманинг фотосуратини кўрсатди, дея хабар бермоқда «Сегодня.ua».

Фото: youtube.com

Фото: youtube.com

13 февраль, жума куни бошловчи тўғридан-тўғри эфирда бир қизнинг зўрлангани ҳақида хабар берди. Гап бунда гумон қилинаётган ягона шахс ҳақида борганида кадрда Обаманинг сурати ва «Ҳеч қандай айблов қўйилмади» ёзуви пайдо бўлди.

Янгиликлар муҳаррири Майк Вилле ўз ходимларининг хатоликка йўл қўйганини тан олди. «Буни атайлабдан қилишмаган», — деди у.

Вилленинг таъкидлашича, янгиликлар вақтида ҳам, ундан кейин ҳам телестудияга ҳеч ким шикоят билан мурожаат қилмаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маҳаллий
Беш йилда 218 мингдан кўпроқ хонадон. Ўзбекистонда уй-жой муаммоси қандай ҳал этилмоқда?