Туркияда йиғин ўтказаётган «Пахтакор» Донецкнинг «Шахтёр» клуби ёшлар жамоасига қарши майдонга тушди, деб хабар беради клубнинг расмий сайти.
Мураббийлар штаби учрашувда, асосан, захирада қолиб кетаётган ва ёш футболчилар хизматидан фойдаланди. Украиналиклар 21 ёшгача бўлган жамоа билан ҳаракат қилди. Дастлаб Безбородко рақибни олдинга олиб чиқди. Кейин Шотурсунов ва Солиев томонидан киритилган икки тўп «Пахтакор»га ғалаба келтирди.
«Пахтакор» 17 февраль куни йиғинни якунлаб, Тошкентга қайтиб келади.
Изоҳ (0)