Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида шахмат бўйича ФИДЕ Гран-присининг учинчи босқичи старт олди. Сайёранинг энг кучли гроссмейстерлари иштирокида ўтаётган нуфузли мусобақада 2004 йилги жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов ҳам иштирок этмоқда, деб хабар беради Olamsport.com.
Ушбу Гран-при 27 февралга қадар Courtyard by Marriott Tbilis саройида ўтказилади.
Рустам Қосимжонов мусобақани мағлубият билан бошлади. У илк турда оқ доналарда ўйнашига қарамай, россиялик Александр Гришчукка имкониятни бой берди.
Эслатиб ўтамиз, биринчи босқич Боку шаҳрида ўтказилиб, унда бир хилда очко тўплаган Фабиано Каруана (Италия) ва Борис Гелфанд (Исроил) ғолиб чиққан эди. Тошкент шаҳри мезбонлик қилган иккинчи босқич россиялик Дмитрий Андрейкиннинг ғалабаси билан якунланган эди.
Икки босқич якунларига кўра, умумий ҳисобда Фабиано Каруана (230 очко) пешқадамлик қиляпти. Кучли учликдан америкалик Хикару Накамура (207 очко) ва Дмитрий Андрейкин (190 очко) жой олган. Тбилиси Гран-присининг умумий мукофот жамғармаси 120 минг еврони ташкил этади. Ғолиб шахматчи 20 минг еврога эга бўлади.
Изоҳ (0)