Италиянинг энг бой кишиси ва Ferrero Group қандолат империяси хўжайини Микеле Ферреро Монте-Карлода 90 ёшида вафот этди, дея хабар бермоқда Meduza. Айнан у Kinder шоколадли тухуми, Тic Tac доначалари ва Nutella шоколад пастасини ўйлаб топган ва бозорга чиқарган.
Ферреро узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этди. Сўнгги пайтларда у Монако князлигидаги Монте-Карло шаҳрида рафиқаси Мария Франка билан яшаган. Унинг икки ўғли — Пьетро ва Жованни 1997 йилдан буён муштарак асосда оталарининг компаниясини бошқариб келар эди . 2011 йилда Пьетро вафот этгач, Жованни Ferrero’нинг ягона директорига айланди.
Изоҳ (0)