• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Баҳодир Давлатов: Қосимов ОК−2015’да ёшларга ишонч билдириши керак эди

    Сирдарёлик мутахассис Баҳодир Давлатовни кўпчилик яхши танийди ва уни етарли салоҳиятга эга мураббий, деб билади. Олий лигада «Машъал»ни маълум муддат бошқарган Баҳодир ака кейинчалик «Янгиер»ни оёққа турғазишда катта рол ўйнади, деб ёзади «Stadion.uz».

    Фото: the-uff.com

    Фото: the-uff.com

    «Interfutbol.uz» ёзишича, бу клуб тарқалиб кетгани оқибатида Баҳодир Бойжоновичнинг ҳозир мажбурий таътил ўтказишига тўғри келмоқда. Лекин у футболдан четланиб кетмади. Айтайлик, футболимиз атрофидаги воқеаларни ҳамон диққат билан кузатиб боряпти. Баҳодир ака билан суҳбат жараёнида миллий жамоамизнинг Осиё кубоги−2015’даги иштирокига ҳам тўхталдик. Яъни аввало, суҳбатдошимизнинг бу борадаги фикрлари билан қизиқдик.

    − Осиё кубоги беллашувларини катта қизиқиш билан кузатдим, − дея гап бошлади Давлатов. − Табиийки, миллий жамоамиз иштирокидаги ўйинларни қолдирганим йўқ. Шундан сўнг барчасини таҳлил қилиб чиқдим ҳам. Ҳа, ҳозир мураббий сифатида бирор жамоада фаолият юритмаяпман. Лекин ҳалигача билимларимни ишга солиб, вазиятларни таҳлил этиб бораман. Минг афсуски, мусобақа терма жамоамиз учун омадсиз якунланди. Демоқчиманки, жамоамиз чорак финалдан ўтишга қодир эди.

    − Умуман олганда, терма жамоа­миздан қандай натижа кутгандингиз?

    − Албатта, чемпионликни, лоақал финалга чиқишини. Тўғри, Австралиядаги мусобақа Қатар−2011’дан анча фарқланиши тайин эди. Zero, Осиёда футбол тобора ривожланмоқда ва шунга яраша кучли терма жамоалар сафи кенгаймоқда. Кутилганидек, ОК−2015 бир қатор «сюр­приз»ларни тақдим этди. Шундай бўлса-да, вакилларимиздан каттароқ натижа кутгандим.

    − Жамоамизнинг гуруҳ босқичидаги ўйинларига қандай баҳо берасиз?

    − Менимча, гуруҳ баҳсларини яхши ўтказдик. Лекин Хитой термаси билан учрашувда очиқчасига хато қилдик. Ғалати ҳолат, йигитларимиз гол уришганидан сўнг ташаббусни рақибга шунчаки, бериб қўйишди. Хитойликлар кучига тўғри баҳо берилмади, чоғи... Ҳар­қалай, футболчиларимизда умуман иштиёқ сезилмади. Хайриятки, йигитларимиз Саудия Арабистони термасига қарши кечган баҳс­да мутлақо ўзгаришди. Футболчиларимиз шу қадар фаол бўлишдики, рақиб довдираб қолди. Ж. кореяликлар билан учрашувда ҳам худди шундай ҳаракат кутгандим. Лекин тан олиш ўринли, бу учрашувда вакилларимиз борларини бериб, тўп суришди.

    − Мутахассис сифатида бу мағлубиятни қандай изоҳлайсиз?

    − Қайтараман, чорак финалда жа­моамиз ёмон ўйин кўрсатгани йўқ. Яъни кореяликларга муносиб қаршилик кўрсатилди. Буни ўйин 4 та бўлимга чўзилганидан ҳам билса бўлади. Қисқаси, Миржалол Қосимов шогирдлари ўйин бобида рақибдан қолишганлари йўқ, фақат вазиятлардан унумли фойдаланмаслик панд берди. Эҳ, ярим финалга чиқиш учун яхшигина имконият бор эди, фақат омад етишмаслиги натижасида ютқазиб қўйдик. Умуман, Жанубий Корея термасига қарши кечган ўйиндан кўнглим тўлди. Менимча, мухлислар ҳам шундай фикр­да бўлсалар керак.

    − Кўпчилик «Қосимов асосан ёшларга таяниши керак эди», деган хулосага келди. Бунга муносабатингиз қандай?

    − Ҳа, ёшларга ишониш керак. Чўчимасдан имконият берилаверса, вақти келиб самараси кўринади. Осиё кубогида бошқа терма жамоалар ўйинларини ҳам диққат билан кузатиб, шунга амин бўлдимки, иқтидорли ёшлар гуруҳи етишиб чиқмоқда. Мисол учун, БАА термасини олайлик. Бош мураббий ёшларни бир неча йил давомида тарбиялаб келди. Қаранг, Амирликлар энди қандай ўйин кўрсатишмоқда. Жамоа сафида фахрийлардан кўра, ёшлар кўп. Миржалол Қосимов ҳам ёшларга ишонаверса, албатта, натижа чиқади. Шахсан мен шундай фикрдаман. Албатта, ҳамманинг ўзига яраша қараши бор. Балки менинг фикрларим бошқаларга маъқул келмас, аммо тан олиш жоиз, футболимиз келажаги айнан ёшларга боғлиқ.

    − Осиё кубогида ёрқин ўйин кўрсатган футболчилар сифатида кимларни тилга оласиз?

    − Бир қатор ёшлар яхши ўйнашди. Ўз жамоамиздан Сардор Рашидов яхши таассурот қолдирди. У айниқса, Саудия Арабистони термаси билан учрашувда ўзини ҳар томонлама кўрсатди. Бу йигитчада сезиларли ўсиш бор ва шу тариқа давом этса, келажакда нафақат терма жамоамиз, балки бутун футболимизнинг бош юлдузига айланиши мумкин. БАА термаси вакили Умар Абдулраҳмон ҳам мақтовга лойиқ. Унинг техникаси ҳайратга солди. Кореялик Сон Хён Мин эса барчага таниш. Гарчи у бор маҳоратини кўрсатолмаган бўлсада, барибир, ажралиб турди.

    12.02.2015, 09:56   Изоҳ (0)   3621
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Гинер: Усмонов Россия футбол иттифоқи ёки Толстихга эмас, бутун Россияга кўмак берди

    09.02.2015, 23:43

    Италияда кураш федерацияси ташкил этилди

    09.02.2015, 12:53

    Ўзбекистонлик курашчи Осиё соҳил ўйинларида қўлга киритган олтин медалидан айрилди

    09.02.2015, 10:28

    Виталий Мутко: «Усмоновдан кредит беришни мен сўрадим»

    06.02.2015, 09:08

    Алишер Усмонов Россия термаси бош мураббийидан қарздорликни шармандалик деб атади

    06.02.2015, 08:57

    Капеллодан қарздорликнинг бир қисми Алишер Усмонов кредити ёрдамида тўланади

    05.02.2015, 22:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.