Мадриднинг «Реал» клуби раҳбарияти ярим ҳимоячилар Sami Хедира ва Хамес Родригесни жаримага тортиши кутилмоқда, деб хабар беради «Uff.uz».
Футболчилар Криштиану Роналдунинг 30 ёшга тўлгани муносабати билан уюштирилган байрамга боргани учун жазоланиши мумкин. Хабар қилинишича, Sami Хедира жорий мавсумда асосий таркибда бошқа майдонга тушмаслиги кутилмоқда. Ярим ҳимоячининг жамоа билан шартномаси ёзда якунига етади.
Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду «Атлетико»дан учралган 0:4 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг туғилган кунини нишонлаган эди. Бу ҳолат клуб раҳбариятида норозилик келтириб чиқарган.
Изоҳ (0)