«Реал» раҳбарияти ва мураббийлар штаби мавсум сўнгида «Вильярреал»да ижарада ўйнаётган ярим ҳимоячи Денис Черишевни қайтармоқчи, дея хабар беради «Stadion.uz».
«Қироллик клуби» россиялик футболчига худди Хамес Родригесга берилган ролни тақдим этмоқчи - Черишев Роналду ва Бэйлга ўринбосар бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Черишев «Вильярреал»да ой футболчиси деб топилди. Ушбу мавсумда Денис 20 учрашувда иштирок этиб, тўртта гол урди ва 9 та голли узатма оширди.
Изоҳ (0)