Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Google ўз сервиси орқали хавфсизликни текширувдан ўтказган фойдаланувчиларга булутли «омбор»да 2 Гб жой берилади. Бу ҳақда корпорация Google Drive лойиҳаси блогида маълум қилди, деб ёзади «Российская газета».

Фото: macdigger.ru

Фото: macdigger.ru

Текширувни бевосита Google’нинг ягона аккаунтида амалга ошириш мумкин.

Security Checkup линки орқали кириб, фойдаланувчи ўз телефон рақами, захирадаги электрон почтаси, Google аккаунти билан амалга оширилган сўнгги фаолиятни тасдиқлаши керак. Шундан сўнг у ягона аккаунт интерфейсига йўналтирилади, у ерда созламаларни давом эттириш мумкин.

Google таъкидлашича, жараён бор-йўғи бир неча дақиқа вақт олади.

Текширув бандларининг барчаси муваффақиятли ўтса, фойдаланувчига яшил «галочка»ларга эга хабар кўрсатилади, бу ҳаммаси жойида эканлигини билдиради ва уларни икки гигабайт кутади. Бироқ ундан 28 февралдан сўнг фойдаланиш мумкин бўлади.

Шартлар 10—17 февраль давомида кучда бўлади, ушбу санадан сўнг бонус тақдим этилмайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Чегара масаласининг якуний ҳал этилиши Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилади” —  Садир Жапаров 
Дунё
“Бизга ҳайвонлардан ёмонроқ муносабатда бўлишади” — Афғонистонлик қиз “Толибон”нинг чекловлари ҳақида (видео)