Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 8-Сирдарё округ сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда округ сайлов комиссияси аъзолари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Сирдарё вилояти матбуот маркази.
Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиясининг шахсий таркибларини тасдиқлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Айтиб ўтиш жоизки, Сирдарё вилоятида тузилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 260та участка сайлов комиссиялари бугунги кунда умумтаълим мактаблари, касб–ҳунар коллежлари ва академик лицейлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, тиббиёт муассасалари ва қишлоқ врачлик пунктлари, корхона ва ташкилдотларнинг биноларида ҳамда ҳарбий қисмларда жойлашган.
Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг шахсий таркибларини тасдиқлаш тўғрисидаги 8-Сирдарё округ сайлов комиссиясининг қарори ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилишга алоҳида эътибор қаратилди.
Мажлисда округ сайлов комиссияси ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам муҳокама этилди.
Изоҳ (0)