АҚШ ўз ҳарбийларини Украина Миллий гвардияси аскарларини шуғуллантириш учун Украина ғарбига жўнатади, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Америкалик ҳарбийлар март ойида 600 нафар украиналик гвардиячини шуғуллантиришни бошлайди. Пентагон украиналик ҳарбийларни ички мудофаа операциялари ўтказишга ўргатиш учун ҳарбий-ўқув режасини ишлаб чиққан.
Бундан ташқари, президент Обама маъмурияти 16 февралгача Украина хавфсизлик кучларини тайёрлаш бўйича Конгресс олдида ҳисобот бериши лозим. Ушбу ҳисоботда берилажак ёрдам тўғрисида батафсил маълумот тақдим этилиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)