Ироқнинг собиқ раҳбари Саддам Ҳусайнни дорга осишда ишлатилган арқон етти миллион долларга сотилиши мумкин, деб хабар бермоқда The Daily Mail.
Ҳозирда бу арқонга Ироқнинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Муваффақ Ал Рубайи эгалик қилади. Қайд этилишича, коллекциячилар арқон учун ҳақиқий ставкалар урушини бошлаб юборган. Савдода икки қувайтлик ишбилармон, исроиллик бой оила ва Эроннинг диний ташкилоти қатнашмоқда. Қизиқиш юқорилигини инобатга олиб, Ал Рубайи янада фойдалироқ таклиф бўлиши мумкинлигига умид қилмоқда.
Саддам Ҳусайн 2003 йил декабрь ойида АҚШ ҳужуми натижасида ҳокимиятдан ағдарилган, унинг ўзи ўша йил декабрь ойигача яшириниб юрган. 2006 йилда у инсониятга қарши жиноятларда айбдор деб топилиб, осиб ўлдиришга ҳукм қилинган. Ҳукм 2006 йил 30 декабрда ижро этилган.
Изоҳ (0)